Янги ўқув йилидан бошлаб Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманидаги олий
аграр-техника коллежида авиация тизимларини масофадан бошқариш бўйича
мутахассислар тайёрланади. Битирувчилар агродронлар билан ишлашни ўрганади ва
махсус гувоҳнома олиши мумкин. Таълим минтақада учувчисиз аппаратларни ишлаб чиқарувчи Хитой компанияси билан келишув асосида йўлга
қўйилади. Ушбу мақсадда 100 та грант ажратилди. Коллеж зарур ускуналарни сотиб олди, ўқитувчилар Хитойда
амалиётдан ўтди. Таълим муассасасида
махсус кабинет жиҳозланди.
Бундан ташқари, бу ерда VR кўзойнаклари орқали дронларни бошқариш дастури ишлаб
чиқилмоқда. Келгусида далаларга ишлов бериш, чорвага ёрдам кўрсатишда бу технологиялардан фойдаланилади.
Темирлан Сизов, талаба:
- Масалан, ҳозир VR кўзойнаклар ёрдамида дрон
бошқаришни, учиришни ўрганяпмиз. Бунинг
учун махсус дастур ишлаб чиқяпмиз. Кўзойнак тақиб, содир бўлаётган воқеаларни
дрон орқали кўрамиз. Бу технологияни чорвачиликда ҳам қўллаш мумкин. Масалан,
жониворлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлмаган одам VR кўзойнакларини тақиб,
керакли кўникмаларни эгаллай олади. Уларни кузатиши ва зарур бўлса ёрдам
кўрсатиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

