Энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача бўлган Туркистон тарихи икки жилдли энциклопедияда жамланди. Нашр устида уч юздан зиёд олим ишлади, улар 4 мингдан кўпроқ ном ва тушунчаларни қайта кўриб чиқиб, тўлдирди. «Туркистон» энциклопедияси илк марта 1998 йилда нашр этилган ва бир жилддан иборат эди. Ўтган йиллар давомида археологлар янги асори-атиқалар топди, тадқиқотчилар эса тарихий шахслар, қадимий шаҳарлар географик номлар ҳақидаги маълумотларни аниқлади. Шунингдек, архив материаллари, хариталар, фотосуратлар ва ёдгорликларнинг тасвирлари ҳам янги нашрдан ўрин олди. «Деярли ўттиз йил давомида тўпланган материаллар шунчаки тўлдириш эмас, балки энциклопедияни янгилашни талаб қилди», дейди мутахассислар.
Дархан Қидирали, лойиҳа раҳбари:
– Биз мавжуд барча маълумотларни ўзаро таққосладик, туркий дунёнинг кўплаб олимларини бу ишга жалб этдик. Харита ва иллюстрациялар янгиланди. Ўйлайманки, келгусида икки жилд, 800 саҳифа, тўрт мингдан ортиқ мақоладан иборат ушбу китоб инглиз, турк, рус, ўзбек ва бошқа қардош тилларга таржима қилинади. Бу нашрга тенглашадигани ҳозирча йўқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси

