Сунъий идрок ядро
тиббиётида тобора фаол қўлланилмоқда. Қозоғистонда у ПЕТ/КТ тадқиқотларини
таҳлил қилишда ишлатилади. Технология тасвирларни талқин қилиш, тўпланган
радиофармацевтик препарат миқдорини баҳолаш, бемор организмидаги патологик
жараён фаоллигини аниқлашда шифокорга ёрдам беради. Президент ишлари бошқармаси
Тиббиёт маркази шифохонасининг Ядро тиббиёти маркази раҳбари Айгул
Садуақасованинг таъкидлашича, ушбу тадқиқот усули бир вақтнинг ўзида
аъзоларнинг тузилиши ва тўқималарнинг метаболик фаоллиги ҳақида маълумот
беради. Бу ўсма тарқалган майдон, метастазаларни аниқлаш, даволаш
самарадорлигини, касаллик қайталаниши эҳтимолини баҳолаш имконини беради.
Айгуль
Садуақасова, Қозоғистон
Республикаси Ядро
тиббиёти маркази раҳбари:
- Сунъий идрок бу
соҳада ташхис жараёнида ҳамиша ишлатилган. Ўлчашдан ташқари, препаратнинг
ютилиш дозасини, қанча радиофармацевтик препарат тўпланганини аниқлаш имконини
беради. Ушбу индексга кўра, жараённинг фаоллигини аниқлаймиз. Тадқиқотлар
одатий режимда ўтказилади, чунки, дейлик, 40 дақиқа давомида нафас олмасликнинг
иложи йўқ. Сунъий интеллект ёрдамида тадқиқот пайтида кузатиладиган
артефактларни йўқ қиламиз.
Эслатамиз, бугунги
кунда Қозоғистондаги 12 та марказ ядро тиббиёти хизматини тақдим этади. Бу
шифохонада ҳар йили 12 мингдан зиёд радиоизотоп тадқиқотлари ўтказилади. Замонавий
радиофармацевтика препаратлари касалликларни аниқлаш, даволаш имконини беради.
Йўналишлардан бири — тераностика, унда ташхис ва терапия битта препаратдан
фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Қозоғистонда йод қалқонсимон без
саратонини, самарий суяк метастазалари бўлган саратонни даволаш учун
қўлланиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимас

