Соат 10:00 гача сайловчиларнинг 17.96 фоизи овоз берди

Соат 10:00 гача сайловчиларнинг 17.96 фоизи овоз берди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси фуқаролар иштироки бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди. Бир палатали Қурултой сайловида эрталабки соат 10 гача 2 миллион 264 минг нафардан зиёд киши овоз берди. Бу эса 17,96 фоизни ташкил этади. Яъни, деярли ҳар бешинчи сайловчи бу вақтга келиб овоз берган. Энг юқори фаоллик — деярли 23 фоиз Қизил Ўрда вилояти кузатилди. 21 фоиз билан Қарағанди ва салкам 21 фоиз берган Жетису вилоятлари ҳам фаол. Астанада сайловчиларнинг 17 фоиздан ортиғи овоз берди. Эслатамиз, 12 ярим миллион нафардан зиёд қозоғистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайлов участкалари ўз ишини давом эттирмоқда, кун давомида овоз бериш динамикаси янгиланади. МСК Астана вақти билан соат 14:00 да навбатдаги расмий маълумотларни эълон қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.