«Авиация — менинг ҳаётим» —
Қозоғистон Республикаси Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Салтанат Томпиева
ҳақида ҳужжатли ҳикоя.
У 21 ёшида Фуқаро авиацияси
қўмитасига етакчи мутахассис бўлиб ишга келди. Профессионал фаолияти йилларида
барча босқичлардан – мутахассисдан бошлаб, бошқарма раҳбари ва раис ўринбосари
вазифасига қадар бўлган йўлни босиб ўтди, бугунги кунда эса Фуқаро авиацияси
қўмитасини бошқариб келмоқда.
Унинг профессионал ютуқлари
ортида — карьерасининг энг аввалидан мураккаб ва эркакларга хос дейиладиган
соҳада ўзидаги профессионализмни исботлашга мажбур бўлган аёл ҳаёти туради.
Масъулият, ҳар кунги қарорлар, 24/7 тартибидаги иш, халқаро лойиҳалар ва
Қозоғистон авиациясини ривожлантириш ҳаётининг ажралмас қисмига айланди.
Фильмда Салтанат Томпиева ўз
йўли, тақдирини ўзгартирган қарорлари, авиацияга муҳаббати ва ҳатто оддийгина
самолёт парвози ҳам ҳали-ҳануз унга мўъжизадай туюлиши ҳақида ҳикоя қилади.
Ота-онаси, қизи ва ҳамкасблари у
ҳақида, профессионал масъулият, етакчилик ва оилага муҳаббатни бирлаштира олган
инсон ҳақида фикр билдиради.
Кўрсатувда унинг фуқаро
авиациясида хотин-қизларни илгари суриш ва соҳага ёшларни жалб қилиш борасидаги
ишлари алоҳида ўрин эгаллаган. Бугунги кунда Қозоғистонда фуқаро авиациясида
ишлаётган ходимларнинг 40 фоизга яқини — хотин-қизлар.
Бу эътирофга айланган касб
ҳақидаги ҳикоя. Самоларни танлаган аёл ҳақида у. Ва Қозоғистон узра соф ва
осуда осмонни кўриш орзуси тўғрисида.

