Ақўрдада 2027-2029 йилларга
мўлжалланган иқтисодни ривожлантириш ва бюджетни режалаштириш масалалари
муҳокама қилинди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев олиб борган йиғилишда иқтисодий вазият, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози
ва республика бюджети параметрлари ҳақида маъруза қилинди. Давлат раҳбари
иқтисодий ўсишга эришиш, бюджетлар мутаносиблигини таъминлаш зарурлигини
таъкидлади. Президент инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини жадал қуришни
келгуси уч йилдаги асосий устувор йўналишлардан бири деб атади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

