Президент Телерадиомажмуасининг 30 йиллигига бағишланган «Солномадан келажакка» кино
карвони Шимолий Қозоғистон вилояти аҳолисига тўртта ҳужжатли фильм тақдим этди.
Биринчи куни томошабинлар «Кулали оролидаги одам» ва «Апорт» фильмларини томоша қилди. Биринчиси кўп йиллар давомида
Каспий денгизидаги ороллардан бирида гидрометеорология станциясини бошқарган
қозоғистонлик Пётр Лупенко ҳақида. Улар томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Эслатамиз, республика
кинолекторийси мамлакатнинг 20 та шаҳрида ўтказилмоқда. Лойиҳа май ойида
Астанада бошланди ва сентябрь ойида Алматида якунланади.
Жанат
Мухамеджанов, Петропавловск шаҳридан:
- Инсоннинг 30 йил давомида оролда ёлғиз яшаши унинг ўз
ишига, касбига садоқатидан далолат беради. Пётр Лупенконинг сўзларига кўра,
Каспий денгизи оролларида ҳозир аввалгидек қиш бўлмайди. Илгари денгиз ҳамиша музлаган, бугун эса бундай ҳолат йўқ. Бу минтақамизда ҳам таъсири сезилаётган иқлим ўзгаришининг яна бир далили бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

