Павлодарда «Солномадан келажакка» кинолекторийси тақдим этилди

Павлодарда «Солномадан келажакка» кинолекторийси тақдим этилди

Президент Телерадиомажмуасининг 30 йиллигига бағишланган «Солномадан келажакка» кинолекторийси қозоғистонликларни ҳужжатли фильмлар билан таништиришда давом этмоқда. Маърифий лойиҳа ташкилотчилари Павлодарда икки кунлик намойишлар ўтказди. Шаҳар аҳолисига «Travel Kazakhstan» ва «Онт» картиналари тақдим этилди. Биринчи фильм мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, табиий ва маданий бойликлари ҳақида ҳикоя қилади. Иккинчиси икки йил аввалги сув тошқинлари пайтида қозоғистонликларнинг бирдамлиги ва ўзаро ёрдамига, шунингдек, Давлат раҳбарининг топшириғига биноан табиий офатдан кейин амалга оширилган тикланиш ишларига бағишланган.


Эльмира Ишмухаметова, Қозоғистон Республикаси  Президент Телерадиомажмуаси Ҳужжатли кино маркази катта муҳаррири:


- Асосий вазифамиз: Қозоғистонда содир бўлаётган воқеаларни ҳужжатли фильмларимизда акс эттириш. Ташкилотимиз Қозоғистоннинг энг янги тарихи солномасини юритиш миссиясини давом эттирмоқда.


Абдумалик Сарманов таржимаси