Астанада
қозоқ тилидаги энг янги сунъий идрок ишланмалари тақдим
этилди. Уларни яратган Назарбоев
университети қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий идрок институти
мутахассислари маҳаллий фойдаланувчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган. Янги СИ ёрдамчи матнни таржима қилиш, автомат тарзда 11 тилдаги транскрипциясини тақдим этиш имконига
эга. Яна бир технология кўзи ожиз одамлар мўлжал олишига
ёрдам беради, бошқа бири - интернетга
уланмаган ҳолда ҳам ишлай оладиган тил модели. Асосий
ишланмалардан бири — ISSAI Voice Studio. У спикернинг
овози, ҳис-туйғулари ва нутқ услубини сақлаб қолган ҳолда видеони бошқа тилга
автомат шаклда дубляж қилади.
Институт портфелида ҳозир жами еттита сунъий
интеллект ишланмаси мавжуд.
Амина
Байкенова, ISSAI Маҳсулотлар ва ташқи алоқалар бўйича директор ўринбосари:
- Биз биринчи навбатда қозоғистонликлар учун маҳсулотлар тайёрлаймиз. Юртимиз манфаати, қозоқ тили ривожи учун шундай қиляпмиз. Уни имкон қадар рақамли дунёга тақдим этамиз. Саудия Арабистони, Араб амирликларидан келишган, Марказий Осиёдан мунтазам мурожаат қилишади. Биз катта тил моделини яратувчимиз. Яъни, катта тил моделларини яратиш, тил моделларини ўргатиш учун маълумотлар жамламасини тўплаш бўйича билимимиз бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

