Қозоғистонда Жеки Чан иштирокидаги «Худонинг совути. Ультиматум» фильми устидаги иш якунланди. Афсонавий актёр ва режиссёр фильмда бош ролни ижро этди. Асар Манғистау ҳамда Алмати вилоятлари, шунингдек, Алмати шаҳрида суратга олинди. Маҳаллий «Salem Entertainment» медиа компанияси фильмни яратишда камарбаста бўлди. Бу - унинг дастлабки халқаро лойиҳаси. Мутахассислар таъкидлашича, бундай ишларда қатнашиш Қозоғистонга кино саноатидаги салоҳиятини намойиш этиш, хорижлик касбдошлар билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради. Жеки Чан суратга олиш гуруҳининг касбий малакасини юқори баҳолади.
Жеки Чан, режиссёр, актёр:
- Мутлақо самимий айта оламан: бу умрим давомида мен билан бирга ишлаган энг яхши суратга олиш гуруҳларидан бири! Хитой ёки Гонконгдан ташқарида, бошқа мамлакатларда суратга олинаётганда, давлат қанчалик ёрдам бермасин, иш пайтида қандайдир муаммолар юзага келади. Гоҳ у, гоҳ бу нарса. Аммо Қозоғистонда ишлаётганимизда деярли ҳеч қандай муаммо юз бермади!
Абдумалик Сарманов
таржимаси

