Қозоғистонда йиғим-терим кампанияси бошланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга
кўра, жорий йилда экин майдони 24 миллион гектардан ошди. Шундан 15,5
миллион гектарга яқини дуккакли ва донли экинларга тўғри келади. Ҳозирча, унинг 12,5 фоизи йиғиб
олинди. Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги фикрича, мамлакатда йиғим-терим кампаниясининг эрта бошланиши
аномал иссиқ ёз ва тезпишар навлар
экилиши билан боғлиқ. Ғалла ҳосилдорлиги ҳам
ўтган йилгидан юқори. Гектарига ўртача
икки центнердан кўпроқ
ғалла янчиляпти. Техника оммавий йиғим-терим
кампаниясига тайёр. Миришкорларга 400 минг тоннадан зиёд арзонлаштирилган
дизель ёнилғиси берилди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига
ёқилғи-мойлаш материаллари етказишнинг жараёни шаффофлигини
таъминлаш учун пин-кодлар, рақамли ва рангли маркировка жорий этилди. Ҳужжатлар электрон
тизим орқали
юритилади, виртуал омбор
яратилди. Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида ўрим учун ажратилган ёнилғиға молекуляр тамғалаш
жорий этилиши устида иш олиб борилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

