Бугун Қозоғистонда янги бир палатали Қурултойга дастлабки сайловлар бўлиб ўтмоқда. 10 мингтадан зиёд сайлов участкалари эрталаб соат 7-00 дан кечки 20-00 гача ишлайди. Уларнинг 79 таси Қозоғистоннинг 61 та давлатдаги ваколатхоналари қошида ишлайди. 145 нафар депутат мандати ягона умуммиллий
округ орқали пропорционал тизим бўйича тақсимланади. Қурултойдаги ўринлар учун
7 та партия курашмоқда, уларнинг умумий рўйхатида 545 нафар номзод бор. Сайлов жараёнида қозоғистонлик ва хориж кузатувчилари ишлаяпти. МСК берган маълумотга кўра, 42 та хорижий
давлат ва 13 та халқаро ташкилотдан 777 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан
ўтган. Овозларни санаб чиқиш участкалар ёпилгандан кейин бошланади. Марказий
сайлов комиссияси сайловнинг якуний натижаларини биринчи сентябрдан кечиктирмай
эълон қилиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

