Қозоғистонда СИ ва рақамлаштириш ойи бошланяпти

Қозоғистонда СИ ва рақамлаштириш ойи бошланяпти

23 сентябрдан Қозоғистонда «AI MONTH» - сунъий идрок ва рақамлаштириш соҳасидаги асосий воқеалар ойи бошланади. Дунёдаги энг йирик хакатонлардан бири — «HackAlem AI» дастурни очиб беради. Жамоалар мамлакат иқтисодиётининг ўнта соҳаси учун ечимлар тақдим этади. Мукофот жамғармаси 1 миллион 100 минг долларни ташкил этади. Кейин «KazHackStan» ва «C5+1» халқаро платформаси ўтказилади. Мутахассислар кибертаҳдидлар, маълумотларни ҳимоя қилиш, сунъий интеллектни тартибга солишни муҳокама қилади. Янги технологиялар тиббиёт ва робот техникасида синовдан ўтказилади. Навбатдаги йирик тадбир: «Astana AI Film Festival». У Астанада 1-3 октябрь кунлари ташкил қилинади. Сунъий идрок ёрдамида яратилган фильмлар намойиш этилади. Танловга 125 мамлакатдан саккиз мингдан зиёд ижодий иш келиб тушди. Фестиваль мукофоти ва инвестиция жамғармаси 2 миллион доллар. Дастур «AI & Digital Bridge» форуми билан якунланади. У дунёдаги йирик технологик компаниялари вакиллари, инвесторлар, стартаплар ва экспертларни бирлаштиради.


Абдумалик Сарманов таржимаси