Қозоғистонда сайлов кампаниясидаги рақамли технологиялар муҳокама қилинди

Қозоғистонда сайлов кампаниясидаги рақамли технологиялар муҳокама қилинди

Қозоғистонда сайлов кампаниясининг биринчи ҳафтаси якунланди. Бу давр партиялар орасидаги сиёсий рақобат янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатди. Республика телеканали эфирида еттита партиянинг илк теледебатлари бўлиб ўтди. Сайловчилар энг долзарб масалалар бўйича номзодларнинг фикрини тинглади. Яна бир жиҳат - рақамли технологиялар. Улар сайлов кампанияларининг бир қисмига айланади. Сиёсий ташкилотлар сунъий интеллект ечимларидан ҳам фойдалана бошлади. Бу эса жамият талабини таҳлил қилиш учун янги имкониятлар очади, сайловчилар билан бевосита мулоқот ўрнатиш, фуқаролар билан самарали алоқа боғлаш имконини беради, дея маълум қилди Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган "САЙЛАУ-2026" эксперт платформаси иштирокчилари.


Жандос Шаймарданов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори:


- Сунъий идрок, рақамлаштириш каби янги воситалар сайловолди кампаниялари ва сиёсий партияларнинг фаолиятига таъсир кўрсатяпти. Менимча, бу жуда яхши аломат. Айтайлик, теледебатлар доирасида 20 минг нафар телетомошабин иштирок этган онлайн овоз бериш ўтказилганини кўрдик. Аслида жонли эфирда овоз бериш мумкин. Лекин партиялар эмас, нотиқлар, теледебат иштирокчилари устунлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, номзодлар ишонч уйғотганига кўра фуқаролар ўз овозини беришлари мумкин эди.


Найла Мухтарова, сиёсатшунос:


- Менимча, бу ерда жуда қизиқарли сиёсий технология воситалари ишлатилди. Улар кейинчалик ҳам эътиборни жалб қилаверади. Бу орқали ёшлар, электорат сайловда иштирок этишга жалб қилинади.


Қатнашчилар сунъий идрок ёрдамида тайёрланган материалларни тамғалаш масаласини муҳокама қилди. Улар таъкидлашича, бу нарса AI ёрдамида тайёрланган ёки ўзгартирилган сайловолди тарғиботи учун мажбурий бўлиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.