Франция Қозоғистонни ишончли иқтисодий ҳамкор деб билади, қўшма лойиҳалар ва сармояларни кенгайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда ушбу мамлакат элчиси Сильван Гиоге маълум қилди. Астанада юк ҳамда йўловчи электровозларини ишлаб чиқараётган «Alstom» компанияси. Хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш учун у яна эллик миллион евро ажратди. Маданий алоқалар ҳам мустаҳкамланмоқда. Сентябрь ойида пойтахтда тарихчи Мари Фаверонинг Олтин Ўрда ҳақидаги китобининг қозоқча таржимаси тақдим этилди. Уни тадқиқ қилиш учун муаллиф йигирма йилдан зиёд вақт сарфлаган. Нашр Франция элчихонаси кўмагида чоп этилди. Буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорлик намунаси бўла олади.
Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Франция корхоналарининг Қозоғистонга кириб келиши давом этмоқда. Бу мамлакат иқтисодиёти ривожланиш суръатига қизиқиш катталигини кўрсатади. Яқинда POMA компанияси Қозоғистон билан "Almaty SuperSki" лойиҳаси учун арқон йўллари ва машиналари етказиб бериш бўйича шартнома тузганини алоҳида кўрсатиш мумкин.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

