Қозоғистонда Рақамли бандлик хизмати жорий этилмоқда

Қозоғистонда Рақамли бандлик хизмати жорий этилмоқда

Қозоғистонда Рақамли бандлик хизмати жорий этилмоқда. У мустақил равишда сунъий идрок ёрдамида қозоғистонликлар учун мос бўш иш ўринларини танлайди. Бу - ишга жойлашишга олдиндан ҳисобга олган ҳолда ёндашув. Сунъий интеллект фақат яшаш ҳудуди билан чекланмайди, фуқароларнинг анкета маълумотлари асосида мос таклифларни беради. Бошқа вилоятга кўчиб ўтишни истаганларга рақамли тизим турли вариантларни кўрсатади. Бўш иш ўринлари иш берувчиларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Мос вакансия аниқлангач, қозоғистонликларга «eGov» ва «Enbek.kz» мобиль иловалари, электрон ҳукуматдан SMS орқали хабарномалар юборилади. Бундан ташқари, тизим ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун махсус курслар таклиф қилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада сунъий интеллект қозоғистонликларга ишга жойлашгунга қадар ҳамроҳлик қилади ва ёрдам беради.

Асқарбек Ертаев, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири:

- Июль ойида хизмат Павлодар вилоятида жорий этилди. Шу давр ичида 39 минг СМС юборилди. 962 нафар одам ишга жойлаштирилди. Сентябрь ойида у Манғистауда жорий этилади, йил охиригача эса 20 та минтақада фаолиятга киришиши режалаштирилган. Худди шундай хизмат Aitu мобиль иловасида ҳам мавжуд бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси