Қозоғистонда сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Мамлакат ғарбидаги 500 дан кўпроқ депутатликка номзоднинг аксарияти ўзини ўзи кўрсатган. Улар орасида хотин-қизлар ва ёшлар ҳам кўп. Умуман олганда, битта мандатга ўртача уч нафар номзод тўғри келади. Ҳозир оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали, шунингдек, Ғарбий Қозоғистон вилояти аҳолиси билан учрашиб, ўз сайловолди дастурларини тақдим этмоқда. Шу тариқа, улар сайловчиларни ўз режалари билан таништиради, маҳаллий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қилади. Эслатамиз, тарғибот кампанияси 28 ноябрь, сукунат кунигача давом этади. 29 ноябрда овоз берилади.
Адил Жўламанов, Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси:
- Бир мандатли округлар бўйича жами 581 нафар номзод кўрсатилган, улардан 551 нафари рўйхатдан ўтди. Айни пайтда барчаси сайловолди ташвиқоти олиб боряпти. Номзодларнинг 27 фоизини аёллар, 32,7 фоизини - 35 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

