Қозоғистонда халқаро технологик хаб очилиши кутиляпти. Бош вазир Ўлжас Бектенов «Network
School» халқаро ҳамжамияти асосчиси Балажи Шрини-васан билан унинг истиқболларини
муҳокама қилди. Лойиҳа Ақмўла вилоятида амалга оширилади, кейинчалик Alatau City’да кенгайтирилиши мўлжалланган. У
IT-мутахассисларини тайёрлаш, стартаплар, технологик тадбиркорлик ва сунъий
интеллект соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришни ўзаро бирлаштиради. Янги майдонча бутун дунёдаги дастурчилар, муҳандислар, тадқиқотчилар ва тадбиркорларни ўзига жалб
қилиши кутиляпти. Учрашувда бошқа
ташаббуслар, шу жумладан, «Network
School»нинг AI Film
Festival
анжуманида иштироки муҳокама қилинди. Ўлжас Бектенов тегишли давлат органларига қўшма
лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича топшириқ берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

