Қозоғистонда газ таъминотига рақамли технологиялар жорий этилади

Қозоғистонда газ таъминотига рақамли технологиялар жорий этилади

Қозоғистон 2030 йилга бориб товар газ ишлаб чиқаришни икки марта оширади ва 4,5 миллиард куб метрга етказади. Янги конлар ишга тушиши ва йирик геологик қидирув ишлари маҳсулот ҳажмини ошириш имконини беради. Астанада бўлиб ўтган халқаро форумида давлат органлари, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти тегишли инфратузилмаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. 

Анжуман доирасида газ соҳасининг барча босқичларида қўлланиладиган замонавий технологик ечимлар намойиш этилди. 5 та давлатдан келган 50 тага яқин компания ўз ечимлари ва AI ишланмаларини тақдим этди. "QazaqGaz" миллий компанияси "Aqyl Energy" лойиҳасини тақдим этди. Унинг доирасида AI-агент ишлатилади. У мобил илова орқали фуқароларга маслаҳат бериши ва мурожаатларни қайта ишлаши мумкин. Энг муҳими – тизим газ истеъмоли бўйича маълумотларни таҳлил қила олади. Улар асосида сунъий идрок узоқ муддатли газ истеъмоли прогнозини ишлаб чиқади.

Дамир Ғуламов, «QazaqGaz Aimaq» компанияси «Aqyl Energy» лойиҳаси раҳбари:

- 10-15 йил давомида тўпланган маълумотларни сунъий интеллект таҳлил қилади. Ҳаво босими, ҳарорати, шамол йўналишини ҳисоблга олинади, сунъий идрок қанча газ истеъмол қилинишини кўрсатиб беради. Смарт ускуналардан олинган маълумотлар ҳам киритилади. Қозоғистон бўйлаб 1,5 миллионта ақлли ҳисоблагич ўрнатилади. Улар ҳар соатда газ истеъмоли ҳажмини узата олади. Маълумотларни қайта ишлашди сунъий интеллектдан фойдаланилади, шу тариқа газ истеъмоли прогнози шаклланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.