«Бейнеу – Саксаульск» магистрали мамлакатнинг транспорт салоҳиятини кучайтиради

«Бейнеу – Саксаульск» магистрали мамлакатнинг транспорт салоҳиятини кучайтиради

«Бейнеу – Саксаульск» трансконтинентал магистралининг қурилиши Қозоғистоннинг Осиё ва Европа ўртасидаги асосий транзит кўприги сифатидаги аҳамиятини оширади. Халқаро муносабатлар ва иқтисодий сиёсат бўйича эксперт Эрик Батирханов шундай фикр билдирди. Эслатамиз, душанба куни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев автомобиль йўли қурилишига старт берганди. Сиёсатшунослар янги трасса Хоргос ва Дўстиқ чегара пунктларини Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари билан бевосита боғлайдиган қуруқлик йўлагини яратишини таъкидлади. Янги транспорт йўналиши трасса сифатида ҳам, божхона жараёнларини расмийлаштириш, мамлакатлар ўртасидаги ҳужжат алмашишни тезлаштиришда ҳам аҳамиятга эга. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мамлакатнинг кўп векторли сиёсатига мос келади.


Ерик Батирханов, халқаро муносабатлар ва иқтисодий сиёсат бўйича мустақил эксперт:


- Автомобиль ва темирйўл инфратузилмасидан ташқари қонунчилик базаси ва рақамлаштиришни ҳам такомиллаштириш лозим. Қозоғистон бу йўналишда фаол ҳаракатланяпти. Божхона жараёнлари, декларациялари қанчалик тез расмийлаштирилса, давлатлар ўртасида бюизнинг стандартларимизни тан олиш шу қадар енгиллашади. Бугунги кунда соҳа ривожланяпти, турли давлатлар томонидан тан олиняпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси