Бугун Қурултой депутатлари Қозоғистоннинг Ўзбекистон ва Покистон билан тузилган божхона ҳамкорлиги тўғрисидаги битимларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни икки ўқишда қабул қилди. Улар маълумот алмашиш, тегишли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, қоидабузарликлар олдини олишни назарда тутади. Ўзбекистон билан божхона хизматлари ваколатхоналари очиш, Покистон билан товарларнинг келиб чиқиши ҳамда қиймати, шунингдек, экспорт ва транзит декларациялари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш ҳақида келишиб олинди. Молия вазири Мади Такиевнинг сўзларига кўра, келишувлар чегарадан ўтишни тезлаштиради, юклар кечикишини камайтиради.
Мади Такиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:
- Бу нима беради? Биринчиси - бизнес учун таваккалларни камайтиради. Чегарада кутиб турмаймиз, юкларни тушириш, юклаш амалга оширилмайди. Бир назар ташлаймиз, кўнгилдагидек бўлса – кетаверади. Покистон билан маҳсулот алмашиш ҳажми кичик, лекин келажакда ортишига умид қиламиз. Ҳар қалай, у - жанубдаги қўшнимиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

