Аральск-Каспий магистрали Қозоғистондаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири. Янги йўл Хоргос ва Дўстлик чегара пунктларини Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари билан боғлайди, "Ягона макон, ягона йўл" халқаро йўналишининг бир қисмига айланади. Тобора ўсиб бораётган транзит оқими лойиҳа нақадар зарурлигини тасдиқлайди. Ҳозирнинг ўзида "Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой" йўлаги орқали Қозоғистон орқали ҳар куни 10 мингдан 15 минггача автомобиль ўтади. Бу эса аввалги прогнозлардагидан анча кўп. Қурилиш бошланишидан олдин мутахассислар тадқиқотлар ўтказди, тупроқ хусусиятлари, шамоллар йўналиши, ёввойи ҳайвонларнинг кўчиш йўлларини, бошқа табиий шароитларни ўрганди. Мазкур маълумотлар асосида йўлнинг ишончлилигини таъминлайдиган, хизмат муддатини узайтирадиган технологиялар танланди.
Саги Садиқули, «ҚазАвтоЖўл» бошқарувчи директори:
- Шунингдек, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, йўл тўшамаси таркибини ўзгартирадиган қўшимчалар ва материаллардан фойдаланишни режалаштиряпмиз. Таъмирлаш муддати қисқаради. Ҳозир бизда йўл тўшамаси юқори қатлами шағал-мастикали асфальт-бетондан иборат. Ушбу материални ётқизишда Superpave ва KazPave каби технологиялардан, модификацияланган битумдан фойдаланамиз.
Янги "Бейнеу - Саксаульск," "Қизил Ўрда - Саксаульск" ва "Улғайсин - Саксаульск" магистраль йўллари умумий узунлиги 1 минг 600 километр. 650 километри Қозоғистон тараққиёт банки томонидан молиялаштирилади, бу қисмида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Қолган салкам 900 километрини халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилади. Ишлар келгуси йилда бошланиши режалаштирилган. Йўналиш бўйлаб кўприклар, сув ўтказиш иншоотлари, дам олиш масканлари, йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Замонавий рақамли мониторинг тизимлари ҳаракат хавфсизлигини назорат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

