Давлат раҳбари Қозоғистон терма жамоасини VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида муваффақиятли иштирок этгани билан табриклади. Президент спортчиларимизнинг фидойилиги, жонкуярлиги ва иродасини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - Матбуот котиби Айбек Смадияров маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев миллий спорт турларини ривожлантираётган давлат сифатида юртимиз халқаро нуфузини ошираётган спортчилар, мураббийлар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдирди. Эслатамиз, Қирғизистонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси 32 та олтин, 20 та кумуш ва 22 та бронза, жами, 74 та медаль олди ва медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда – Қирғизистон, унинг ҳисобида 30 та олтин медаль бор. Россия спортчилари 7 та олтин билан учинчи ўринда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

