Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги китоби эътибор марказида

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги китоби эътибор марказида

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари» тўплами ҳар бир қозоғистонлик учун қадрли асар. Қурултой депутати Жанарбек Ашимжан таъкидлашича, китобда мамлакат ўтмиши, бугуни, келажаги, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ёритилган. Ундан "Биз киммиз?," "Қандай давлат бўламиз?" каби муҳим саволларга жавоб топиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари»га Президентнинг 1994 йилдан бугунги кунгача бўлган энг сара нутқлари, маърузалари ва мулоҳазалари киритилган. Улар мазмунига кўра 21 та бўлимга ажратилган.

Жанарбек Ашимжан, Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутати:

- Бунёдкор миллат ғояси, «Адолатли Қозоғистон», «Қонун ва Тартиб», «Тоза Қозоғистон», тараққиёт, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик кабиларни жамлаб айта олсак, Давлат раҳбарининг асосий ғоясини яхлит тарзда кўриш мумкин.

¤Абдумалик Сарманов таржимаси.