Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлараро
ҳамкорликнинг янги механизмини ишга туширди. Икки давлат президентлари қарорига
кўра, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва чегараолди алоқаларини ривожлантириш майдонига
айланадиган Минтақалар раҳбарлари кенгаши ўз ишини бошлади. Биринчи йиғилиш
Ақтау шаҳрида икки республика бош вазирлари - Ўлжас Бектенов ва Абдулла Арипов
иштирокида ўтказилди. Томонлар саноат кооперацияси ва транспорт-логистика
инфратузилмасини ривожлантиришга эътибор қаратди. Мамлакатлар Евроосиёнинг
асосий йўналишлари чорраҳасида жойлашган, юқори транзит салоҳиятига эга. «Шимол – Жануб» йўналишлари ва Трансафғон йўлаги
билан боғлиқ Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ҳам муҳим. Ўтган йили фақат Ақтау ва Қуриқ портлари орқали 8
миллион тонна юк ўтказилди. Кенгашнинг биринчи йиғилиши якунида ҳудудлар
ўртасида умумий қиймати 80 миллиард тенгедан зиёд бўлган
меморандумлар ва тижорат
шартномалари имзоланди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Биз қардош Ўзбекистон билан стратегик
шерикликни ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Минтақа раҳбарлари кенгашининг ташкил этилиши
давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги фаол мулоқотнинг узвий давоми бўлди,
ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очди. Минтақалар ўртасидаги бевосита
алоқаларни мустаҳкамлаш савдо-инвестициявий ҳамкорликни янада
кенгайтиришда муҳим аҳамиятга
эга. Ишончим комилки, Кенгаш фаолияти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев томонидан ўзаро савдо
ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича белгиланган мақсадга эришишга
салмоқли ҳисса қўшади.
Абдумалик Сарманов таржимас

