Қозоғистон ва Монголия ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказади

Қозоғистон ва Монголия ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказади

Қозоғистон ва Монголия ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказишни режалаштирмоқда. Икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг 10-йиғилишида шундай баёнот берилди. 2025 йилда маҳсулот айирбошлаш ҳажми 8 фоизга ортиб, 133,5 миллион долларни ташкил этди. Шундан 123 миллион доллари Қозоғистон экспортига тўғри келади. Қозоғистон Монголияга қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш устида иш олиб боряпти. Унда қайта ишланган товарлар улуши катта бўлади. 2026 йил 22 июлда кучга кирган ЕОИИ ва Монголия ўртасидаги вақтинчалик савдо битими ҳам савдо-иқтисодий алоқалар ривожланишига ёрдам беради.


Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:


- Жорий йилнинг 7 ойида агросаноат мажмуасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошиб, 15,3 миллион АҚШ долларига етди. Биз савдо ҳажмини кенгайтиришдан ташқари маҳсулотларни биргаликда қайта ишлаш, корхоналар очиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан манфаатдормиз. Ҳар икки томон учун фойдали инвестиция лойиҳалари рўйхатини тузиш, уларни давлат органлари даражасида кўриб чиқишни таклиф қиламиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси.