Қозоғистон ва Исроил ҳамкорликни ривожлантиради

Қозоғистон ва Исроил ҳамкорликни ривожлантиради

Қозоғистон ва Исроил савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни равнақ топтириш ниятида. Президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ицхак Герцог бу масалани Бокуда бўлиб ўтган ОҲИЧК саммити майдончасида муҳокама қилди. Давлатимиз раҳбари Исроил Президентининг апрель ойида Астанага ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга янги туртки бўлганини таъкидлади. Ицхак Герцог, ўз навбатида, Қозоғистоннинг тараққиёти ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиб беришини айтиб ўтди. Исроил президенти, шунингдек, мамлакатимиз Тинчлик кенгашига қўшилганини маъқуллади. Томонлар халқаро масалаларда, хусусан, Яқин Шарқдаги вазият борасида фикр алмашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг кескинликни юмшатиш ва низоларни фақат дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлиги ҳақидаги қатъий позициясини тасдиқлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси