Марказий
Осиё мамлакатлари ва Хитой «яшил»
фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича саъй-ҳаракатларини
бирлаштириш ниятида. Астанада бўлиб ўтган рангли металлургияни барқарор
ривожлантириш бўйича Қозоғистон-Хитой форумида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган альянс
яратиш таклифи билдирилди. Унда иштирок этиш учун турли давлатлардан уч мингтадан зиёд саноат корхонаси вакиллари ташриф
буюрди. Кон-металлургия соҳасидаги лойиҳалар, инвестиция
ташаббуслари муҳокама қилинди ва B2B музокаралари ўтказилди. Форумда
Қозоғистоннинг бой минерал-хомашё базаси ва Хитойнинг технологик салоҳияти
ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очаётгани
таъкидланди.
Цзя
Минсин, Рангли металлургия уюшмаси бошқаруви раисининг
ўринбосари, Хитой:
- 2005 йилда биринчи марта Қозоғистонга ташриф буюрганман. Биз сиз билан рангли металлургияни ривожлантиришда
иш юритяпмиз. Чунки Қозоғистон
Марказий Осиёдаги мис, рух, алюминийнинг энг катта конларига эга. Биз ушбу металларни
чуқур қайта ишлаш учун илғор технологиялар ва ускуналарни таклиф қилишимиз
мумкин.
Қозоғистоннинг
50 тага яқин кон-металлургия корхоналарини модернизация
қилиш учун 500 миллион доллардан зиёд маблағ жалб этилиши режалаштирилди.
Махсус инвестиция таклифлари
топширилди. Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилар ҳамжамиятида
таъкидланишича, бир неча йирик лойиҳалар амалга оширилади.
Қанат Баитов, Қимматбаҳо металл ишлаб чиқарувчилар ҳамжамияти ижрочи директори:
- Катта келишувга эришилди. «RG Gold» - дунёдаги
учинчи йирик компания, теран режалар бор. Инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, янги фабрика қурилади, ишлаб
чиқариш кенгаяди, янги иш ўринлари яратилади. Қидирув ва қазиб олиш билан шуғулланадиган компаниялар жуда кўп.
Қозоғистондаги компанияларимиз уларни стратегик ҳамкор сифатида кўриб, янги ва кичик
конларни ўзлаштиришни бошлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

