Қозоғистон ва Хитой Silk Way Star лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт беряпти

Қозоғистон ва Хитой Silk Way Star лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт беряпти

Silk Way Star халқаро мусиқий лойиҳасининг иккинчи мавсуми стартда турибди. Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва China Media Group қўшма шоуси Хитойнинг Иу шаҳрида суратга олиняпти. Саҳнага 12 мамлакатдан иштирокчилар чиқади. Формат ўзгарди - санъаткорларнинг ҳеч бири майдонни тарк этмайди. Барчаси охиригача иштирок этади ва мавсум давомида тўпланган умумий баллар бўйича ғолиб аниқланади. Шунингдек, ҳар бир эфирда «Эпизод юлдузи» танланади. Шоуда Қозоғистон шарафини Руҳия Байдукенова ҳимоя қилади. Намойиш этиладиган кўплаб ижодий қарорлар ҳозирча сир сақланади. Томошабинлар уларни эфирда кўради.


Руҳия Байдукенова, Silk Way Star қатнашчиси, Қозоғистон:


- Умуман олганда, лойиҳа 10 турдан иборат, 10 жанрда куйланади. Ярмидан кўпида қозоқ чолғу асбоблари - сибизғи, дўмбирадан фойдаланамиз, бўғиз билан куйлаймиз. Бу лойиҳада мамлакат шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта масъулият. Лойиҳа қизиқарли ва, ўйлайманки, юртим мени қўллаб-қувватлайди.


Хун Бин, Silk Way Star лойиҳаси бош мусиқий директори:


- Танловда Жанубий Африка, Бразилия ва Янги Зеландия ҳам иштирок этмоқда, бу эса «Silk Way Стар»ни глобал воқеага айлантиради. Бу йилги мавсум шуниси билан ўзига хос.


Абдумалик Сарманов таржимаси