Қозоғистон саратонга қарши замонавий препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Лойиҳа хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ҳозирча қон касалликларини даволаш учун зарур иккита дори устида иш олиб бориляпти. Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова айтишича, мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, дори-дармон нархини пасайтириш, замонавий даволаш усулларидан фойдаланишни осонлаштириш имконини беради. Иккала препарат йил охиригача рўйхатдан ўтиши режалаштирилган. Келажакда Қозоғистон тўлиқ цикллли - фаол фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтади.
Ақмарал Алназарова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- 2029 йилгача босқичма-босқич бевосита маҳаллийлаштириб борилади. Бу эса нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё бозорига таъсир қилади. Келгусида бу дорилар катта экспорт салоҳиятига эга бўлади. Олти ой якунига кўра, 251 минг нафар бемор диспансер ҳисобида турибди. Улардан 22 минг нафарини жорий йилда аниқланганлар ташкил этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

