Қозоғистон 2035 йилгача транзит ҳажмини йилига 100 миллион тоннага етказади. Мамлакат денгиз портларининг ўтказувчанлик қобилияти 4 марта, флот қуввати 5 марта оширилади. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган йили Қозоғистон орқали транзит юк ташиш ҳажми 18 фоизга ошган. Йил бошидан буён эса соҳа 7 фоизга ўсди. 36 минг километрдан зиёд автомобиль ҳамда 5 минг километрдан зиёд темир йўл модернизация қилинди. «Яшил йўлаклар», чегара орқали юк ўтказишни тезлаштириш учун «ягона дарча» тамойилини жорий этиш устувор йўналишларга киритилган. Электрон ҳужжат айланмаси билан юкларни кузатишни таъминловчи «Smart Cargo» рақамли платформаси ишга туширилди.
Дамир Қўжахметов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари:
- Айни пайтда Логистика мониторинги маркази платформаси яратмоқдамиз. «Smart Cargo» чегара ҳудудларидан ўтишни соддалаштиради, биз QR-код ва рақамли ташиш паспортини жорий этдик. Натижалар ҳам бор. Бугунги кунга қадар 11 мингга яқин рақамли ташиш паспортлари шакллантирилди, 15 мингдан зиёд машина ҳамда ташувчилар рўйхатдан ўтказилди, жараёнлар давом этяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

