Қозоғистон терма жамоаси «FIRST Global Challenge» мусобақасида илғор тўртликка кирди

Қозоғистон терма жамоаси «FIRST Global Challenge» мусобақасида илғор тўртликка кирди

Қозоғистон терма жамоаси спорт робототехникаси бўйича дунёнинг энг кучли тўртта жамоаси қаторига кирди. Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган «FIRST Global Challenge» чемпионатида мактаб ўқувчилари 11 та саралаш ўйинида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олди. Мусобақада 185 та мамлакат жамоаси иштирок этди. Иштирокчилар ўрмон ёнғинларига қарши курашувчи роботларни ясашди. Улар фалокатнинг олдини олувчи, ўт ўчирувчи машиналарни лойиҳалаштириши, йиғиши ҳамда дастурлаши керак эди. Муҳандислик кўникмаларига, жамоада ишлаш қобилиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.