Астана янги Дубай ёки Сингапурга - жаҳон технологиялари ва инновациялари марказларидан бирига айланиши мумкин. Тадбиркор ҳамда венчур инвестори Балажи Шринивасан «Network State» халқаро конференциясида Қозоғистон пойтахтида шундай салоҳият борлигини таъкидлади. Форумда жаҳон IT-саноатининг таниқли вакиллари, йирик технологик компаниялар асосчилари билан етакчи тадбиркорлар тўпланди. Мамлакатимизда бунинг учун зарур бўлган ҳамма нарса - кенг ҳудуд, энергия захиралари, кенг кўламли қурилиш имкониятлари мавжуд. Бу хорижий капитал, технологик компанияларни ҳамда малакали мутахассисларни жалб қила олади. Инвестор истиқболли йўналишлар орасида сунъий интеллект, рақамли активлар билан бирга стартапларни кўрсатиб ўтди. Гап алоҳида технологик компанияларни ривожлантиришгина эмас, инновациявий бизнес учун бутун бошли шаҳарлар яратиш ҳақида ҳам бориши мумкин.
Балажи Шринивасан, тадбиркор, венчур инвестори ва "The Network State" китоби муаллифи:
- Сан-Франсискода стартаплар инкубаторини, Қозоғистонда эса бутун бошли стартап-шаҳарни яратиш мумкин. Бошқа ҳукуматлар билан ҳам бирга ишлаймиз, анчагина давлатлар навбатини кутмоқда. Аслида, бизнинг мақсадимиз Астанани бутун дунёдан мутахассисларни жалб қила оладиган глобал технологик марказга айлантиришдан иборат. Бу ерда криптоактивлар чиқариш ҳам мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

