Қозоғистонда суд тизимига мутлақ ишонч даражаси 2023 йилдаги 55,2 фоиздан, жорий йилда қарийб 70 фоизгача ошди. Бугун Олий суд раиси Асламбек Мерғалиев Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга суд тизимининг 9 ойлик фаолияти якунлари ва суд ишларини рақамлаштириш жараёни ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, 25 мингга яқин жиноят ҳамда олти юз беш мингдан кўп фуқаролик ишлари кўриб чиқилган. 30 мингга яқин маъмурий ва 319 мингта маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ажрим чиқарилган. Низоларнинг деярли ярми медиация ва бошқа муқобил жараёнлар ёрдамида ҳал этилди. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев одил судлов сифатини янада ошириш ҳамда суд тизимини модернизация қилиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

