Қозоғистон Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи Айтқурман Ўмарбеков ва Мудофаа вазири ўринбосари Татьяна Савельевани қабул қилди. Президентга қўшинларнинг жанговар ҳамда сафарбарлик шайлиги, захираларни тайёрлаш ва армияни молиялаштириш ҳолати ҳақида ахборот берилди. Мудофаа қобилиятини мустаҳкамловчи қарорлар қабул қилиш тезкорлигини билан бирга бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

