Қозоғистон
Президенти Хавфсизлик Кенгашининг муҳим материаллар, шу жумладан,
нодир ва нодир ер металлари
саноатини ривожлантириш бўйича йиғилишини ўтказди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев захиралар ва ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича
Қозоғистон Марказий Осиёда пешқадам эканлигини
таъкидлади. Жаҳонда турли хомашё учун рақобат
кучайиб бораётган бир пайтда бундан давлат манфаатлари йўлида фойдаланиш зарур,
деди Давлат раҳбари. Эслатамиз, бугунги кунда ўта муҳим материаллар юқори технологик соҳаларни ривожлантириш учун керак. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Қозоғистон имкониятларидан самарали
фойдаланиши, ўзида геологик қидирув ва захираларни ўзлаштиришдан, қайта ишлаш,
лаборатория ва кадрлар базасини шакллантиришгача бўлган ишлаб чиқариш
занжирларини ривожлантириши кераклигини таъкидлади. Йиғилиш якунида Давлат
раҳбари Ҳукуматга соҳани ривожлантириш, тартибга солишни такомиллаштириш, ишлатилмай қолган минералларни
иқтисодий айланмага жалб этиш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

