Қозоғистон Президенти "QazaqGaz" миллий компанияси бошқаруви раисини қабул қилди. Алибек Жамауов йирик инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳақида маълумот берди. Қашаған конида йилига 1 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга заводи қурилиши давом этмоқда. Янги объект 2027 йилнинг III чорагида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, «Бейнеу-Бўзой-Чимкент» магистраль газ қувурининг иккинчи линияси қурилиши бошланди. 7 та участкада геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қабул якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев иситиш мавсумида барқарор газ беришни таъминлаш ва товар гази захира базасини кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

