Еревандаги COP17 доирасида Қозоғистон Президенти ЮНЕСКО раҳбари ва Европа Комиссиясининг Тоза, адолатли ҳамда рақобатбардош ўтиш масалалари бўйича ижрочи вице-президенти билан учрашувлар ўтказди. Томонлар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Холид ал-Аноний билан суҳбатда таълим, фан ҳамда маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтди. Тереза Рибера билан Қозоғистон ва Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш, энергетика, атроф-муҳит соҳасидаги қўшма лойиҳалари имкониятлари муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

