Қозоғистон Президенти Арманистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Арманистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Арманистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Николь Пашинянни лавозимга қайта тайинлангани билан табриклади, арман халқи фаровонлиги йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади. Николь Пашинян Қозоғистонга Қурултой сайловлари муваффақиятли ўтишини тилади. Томонлар Қозоғистон — Арманистон муносабатларининг ижобий динамикасини қайд этди, ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади. Суҳбатдошлар, шунингдек, ўтган йилнинг ноябрь ойида Арманистон Бош вазирининг Астанага расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилди. Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси