Қозоғистон лойиҳалари сармоя жалб этяпти

Қозоғистон лойиҳалари сармоя жалб этяпти

Араб капитали Қозоғистон лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда. «Abu Dhabi Commercial Bank Kazakhstan» молиялаштириш ҳажмини уч марта оширишга тайёр. Ҳозиргача 2,5 триллион тенге сармоя киритилган. Яқин бир ярим йил ичида бу кўрсаткич кескин кўпайиши режалаштирилган. Банк директорлар кенгаши раиси Фаррух ал-Марзуқий Бош вазир Ўлжас Бектенов билан учрашди. Унинг фикрича, энергетика, темир йўл инфратузилмаси, нефть-кимё, логистика ва реал сектор лойиҳалари устувор аҳамиятга эга. Эслатамиз, 15 йил давомида «Abu Dhabi Commercial Bank Kazakhstan» 100 тадан зиёд бизнес ташаббусни молиялаштирди. Шунингдек, кенг кўламли иқтисодий ва институционал ислоҳотлар натижасида Қозоғистоннинг хорижий капитал учун жозибадорлиги ортаётгани таъкидланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси