Қайта ишлаш саноати немис инвесторлари учун Қозоғистонда янги имкониятлар очмоқда. Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ижрочи директори Михаэль Хармс телеканалимизга берган интервьюсида маълум қилишича, Германия компаниялари мамлакатимизни замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш, технологиялар жорий этиш ҳамда Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун платформа сифатида кўради. Бу янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, Қозоғистон корхоналарини халқаро саноат занжирларига киритиш имконини беради.
Михаэль Хармс, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ижрочи директори:
- Биз Президентнинг қатъий етакчилигини, жуда аниқ стратегик устуворликларни кўрмоқдамиз. Бу эса нотинч дунёда жуда муҳим. Инвестиция муҳитига сиёсий ишонч бағишлайдиган дадил сиёсий ислоҳотларни кузатяпмиз. Сўнгги йилларда Қозоғистонда ҳар доим 5 фоиздан юқори бўлган жуда яхши иқтисодий ўсиш бор. Биз қайта ишлаш саноатига киритилган сармоя ортаётганини, ўтган йили бу кўрсаткич 40 фоизга ошганини кўриб турибмиз. Менимча, бу немис бизнеси учун асосий мавзу - қайта ишлашда немис саноати ёпа оладиган тирқишлар мавжуд. Ва биз бу иш Қозоғистонда амалга ошишига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

