Замонавий қадоқланган тайёр бешбармоқ, қурут ва жентли шоколад, сублимацияланган қимиз ҳамда шубат. Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар Пекинга миллий колоритга эга маҳсулотлар олиб келишди. Хитой пойтахтида мамлакатимиз экспорт имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, заргарлик буюмлари, кийим-кечак ва аксессуарларни ҳам тақдим этди. Эслатамиз, Хитой Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. 2025 йилда экспортнинг умумий ҳажми қарийб 80 миллиард долларни ташкил этди. Шундан деярли 20 фоизи Хитой бозорига тўғри келди.
Айнур Амирбекова, «Qaztrade» Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори ўринбосари:
- Қозоғистон маҳсулотлари хитойликларга, шунингдек, халқаро савдо ташкилотлари вакилларида қизиқиш уйғотди. Экспорт билан боғлиқ алоқаларни ривожлантириш мақсадида B2B форматида тадбиркорлик учрашувлари, шунингдек, машҳур Хитой импортчилари учун дизайнерларимизнинг ёпиқ мода намойиши ташкил этилди. Музокаралар амалий босқичга ўтмоқда. Қозоғистон коллекциялари Пекиндаги «Алтин Дала» савдо уйида савдога чиқади. У Хитойда маҳсулотни тарғиб қилиш ҳамда сотиш учун доимий майдончага айланади. Баъзи ишлаб чиқарувчилар эса бошқа, хусусан, Гонконг бозорини ўзлаштирмоқда.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

