Қозоғистон фуқароларининг 70 фоизи Қурултой сайловида овоз беради

Қозоғистон фуқароларининг 70 фоизи Қурултой сайловида овоз беради

Қозоғистон фуқароларининг ўндан етти нафари 23 август куни Қурултой сайловларига боришга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти маълум қилди. Мутахассислар июнь ва июль ойларида турли ташкилотлар томонидан ўтказилган олтита социологик сўров натижаларини ўрганишди. Уларнинг барчасидаги услубият фарқларига қарамай, юқори, 70 фоиздан 76 фоизгача даражадаги сайлов фаоллиги қайд этилган. Респондентларнинг 90 фоизи сиёсий тадбирдан  хабардор. Энг фаол қатлам - катта ёшдаги фуқаролар. Уларнинг 80 фоиздан кўпроғи сайловга келади. Ёшлар орасида бу кўрсаткич 70 фоиз. 23 август куни сайлов участкаларига боришга тайёр бўлган аёллар эркаклардан 5 фоизга кўп. Сўровлар натижасида респондентларнинг деярли ярми учун аниқ ташаббуслар, партия ичидаги бирлик муҳимлигини айтди. Шунингдек, овоз беришда улар партиянинг тутган мавқеи, жамиятни ривожлантириш истиқболлари, келажак ҳақида тасаввурларини ҳисобга олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси