Қозоғистон e-government рейтинги илғор 25 лигига кирди

Қозоғистон e-government рейтинги илғор 25 лигига кирди

Қозоғистон рақамлаштиришда минтақадаги етакчилардан бири сифатида мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Мамлакат БМТнинг электрон ҳукуматлар бўйича жаҳон рейтингида илғор 25 ликда. Давлат хизматларининг 90 фоиздан зиёди онлайн тарзда, қарийб 96 фоизи смартфон орқали кўрсатилади. Фуқароларга 51,5 миллион тадан кўпроқ электрон хизмат кўрсатилди. Рақамлаштириш IT соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради. Astana Hub экотизимида икки мингтадан зиёд компания, 20 та минтақавий ва 4 та халқаро технохаб ишлаяпти. Ўтган йил якунларига кўра, маҳаллий IT-хизматлар экспорти бир миллиард бир юз миллион долларга етди. Сунъий интеллект фаол ривожланяпти, суперкомпютер инфратузилмаси ва миллий СИ платформаси яратилмоқда. 2030 йилга бориб Қозоғистон IT-хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш ва сунъий интеллект соҳасида 10 минг нафар мутахассис тайёрлаш ниятида.


Абдумалик Сарманов таржимаси