Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги китоби - жамоатчилик эътиборида

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги китоби - жамоатчилик эътиборида

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари» номли танланган фикр-мулоҳазалар тўплами илмий ва ижодий зиёлилар томонидан юқори баҳоланди. Давлат ва жамоат арбоби Нурлан Ўразалиннинг таъкидлашича, китобда адолат ва миллий ўзлик, давлат қурилиши ва қонун устуворлиги, таълим ва ёшларни ривожлантириш, шунингдек, Абайнинг «Комил одам» таълимотига таянган ҳолда ижтимоий масъулиятнинг аҳамияти каби муҳим масалалар ёритилган. Тўпламда Давлат раҳбарининг 1994 йилдан буён халқаро майдонлардаги нутқларидан иқтибослар ва унинг муҳим фикрлари, баёнотлари, шунингдек, архив материаллари жамланган.

Нурлан Ўразалин, Давлат ва жамоат арбоби, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:

- Қосим-Жўмарт Тўқаев аввал ҳам барча ўзгаришларни замон талабларига мос равишда амалга ошириш зарурлигини айтганди. Бугун биз бу ғояларнинг амалий натижаларини, ечимини кўрмоқдамиз. Биз Астанада Марказий Осиёдаги сунъий интеллект соҳасидаги энг йирик илғор марказ - «Alem.ai» очилганини биламиз. Сунъий интеллект бўйича йирик ихтисослаштирилган университет ташкил этилмоқда. Бу ишлар янги авлодни тарбиялаш ва тайёрлашга қаратилган. Давлат раҳбарининг ушбу ва бошқа ғоялари 21 та бўлимдан иборат китобда изчил ва тизимли тарзда баён этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси