Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрлари ва ҳикматли сўзлари тўплами дунё юзини кўрди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрлари ва ҳикматли сўзлари тўплами дунё юзини кўрди

Астанада  Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари» номли фикрлар ва ҳикматли сўзлар тўплами дунё юзини кўрди. Тўплам ўттиз йилдан кўпроқ даврни қамраб олган, Қозоғистон Президентининг давлат ва жамият ривожи ҳақидаги қарашларини ўзида акс эттирган. Экспертлар айтишича, турли йилларда давлат раҳбари томонидан айтилган кўплаб ғоялар бугунги кунда давлат сиёсатининг қонун устуворлиги ва давлат бошқарувини модернизациялашдан рақамлаштириш, таълим ва миллий қадриятларга қадар  асосий йўналишларида ўз аксини топмоқда. Аналитик Исатай Минуаров фикрича, китоб замонавий давлат сиёсати ва мамлакат тараққиёти йўналишини белгилайдиган асосий ғоя ва тамойилларни кузатиш имконини беради. Китоб адади  - 5 минг нусха.

 

Исатай Минуаров, Қозоғистон ички ва ташқи сиёсати эксперти:


 - Ўйлайманки, унинг барча ғоялари жамликда янги ижтимоий келишувга ўтилишини кўрсатади. Давлат фуқароларни катта масъулиятга чорлайди, айни вақтда, бунинг эвазига адолат, тартиб ва ҳисоб беришни кўзда тутади. Шу тариқа, янги ижтимоий келишув шаклланади. Илгари бундай эмасди. Жамият ўзгармоқда. Биз янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий реалликда яшаяпмиз ва бу ўта муҳим. Президент ғоялари шу ўзгаришлар, янги мавжудликка мос келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.