Бугун
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат
тараққиёти ва ижтимоий ҳаётига салмоқли ҳисса
қўшган қозоғистонликларга давлат мукофотларини топширди. Ақўрдада бўлиб ўтган тантанали
маросимда мукофотланганлар
қаторида маданият, фан, давлат хизмати ва қишлоқ
хўжалигининг таниқли арбоблари бор. Давлат раҳбари атоқли рассом Батима Заурбековага
«Ўтан»
орденини топширди. У маҳаллий гобелен мактабининг асосчиси бўлган.
Адабиётшунос Турсин Журтбойга I даражали «Барс»
ордени, давлат арбоби Александр Судинга II даражали «Барис»
ордени топширилди. Бундан ташқари, таниқли актёр ва театр режиссёри Нурқанат Жақипбойга «Қозоғистон
халқ артисти»,
аграр соҳа фахрийси Виктор Хильниченкога «Қозоғистонда
хизмат кўрсатган арбоб» унвони берилди. Қозоғистон Президенти мукофотланганларнинг меҳнатини
юқори баҳолади ва уларнинг касбий йўлини давлатга хизмат ҳамда ёшлар учун
намуна, деб атади. Сўзининг якунида Давлат раҳбари Қозоғистоннинг модернизация
йўлига кирганини, бу жараён давлат ҳаётининг барча соҳаларидаги туб ўзгаришларда
акс этаётганини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Биз умумхалқ референдумини ўтказдик,
Конституция қабул қилдик.
Фуқароларимиз янги Асосий қонун учун овоз берди. Қозоғистон тарихида биринчи
марта Қурултойга сайловлар бўлиб ўтади. Бу,
шубҳасиз, мамлакат ҳаётидаги энг муҳим воқеа. Ҳозир сайлов кампанияси қизғин
паллада. Партиялар сиёсий маданиятнинг юқори стандартларини намойиш этмоқда.
Биз ҳал қилувчи воқеалар остонасида турибмиз. Олдинда жуда масъулиятли давр
кутмоқда. Ишончим комилки, бир ёқадан бош
чиқариб, бор куч-ғайратимизни Ватанимиз равнақи йўлида сафарбар этамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

