Қозоғистон ва
Озарбайжон иттифоқчилик ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ва
Илҳом Алиев Бишкекдаги ШҲТ саммити доирасида учрашди. Давлат раҳбарлари
савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, транспорт, логистика,
энергетика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш
масалаларини муҳокама қилди. Томонлар Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар ва бир
палатали Қурултойга сайлов якунларига алоҳида эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев янги парламент Озарбайжон Миллий
Мажлиси билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Илҳом Алиев, ўз
навбатида, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг иттифоқчилик хусусиятига эгалигини
таъкидлади. Ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишини тасдиқлади. Давлат
раҳбарлари бўлажак халқаро тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

