Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Қозоғистон Президентини бир палатали Қурултойга биринчи сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ғурбангули Бердимуҳамедовга самимий табрик ва Туркманистон кузатувчиларининг сайлов жараёнидаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди. Томонлар ўзаро муносабатлар дўстлик ва стратегик шериклик руҳида жадал ривожланаётганини таъкидлади. Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

