Астанада рақамли форматдаги қозоқ миллий ўйинлари тақдим этилди

Астанада рақамли форматдаги қозоқ миллий ўйинлари тақдим этилди

Қозоқ миллий ўйинлари рақамли маконга кўчирилди. Астанадаги «Келажак ўйинлари – 2026» доирасида этнофижиитал - анъанавий спорт турларини рақамли формат билан уйғунлаштирган ҳолда, ўйинларнинг компьютердаги версияси тақдим этилди. Лойиҳа Қозоғистон миллий спорт университети Этно-фижитални ривожлантириш академияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Дастлаб EthnoPhygital Asyq, Digital Togyzqumalaq, EthnoPhygital Dance йўналишлари бўйича иш бошланди.

Турсинзада Қуанғалиева, Қозоғистон миллий спорт университети ректори:

- Шу тариқа, технология миллий спортнинг рақобатчисига эмас, уни ривожлантириш воситасига айланади. Бугунги тадбир шунчаки мусобақа эмас, балки келажакдаги таълим дастурлари, илмий тадқиқотлар, халқаро танловлар учун асос бўладиган амалий майдон, деб ҳисоблайман. Ишончимиз комилки, бундай лойиҳалар нафақат миллий меросимизни асраб-авайлайди, балки уни жаҳон аудиториясига замонавий тарзда тақдим этади.

Иштирокчилар рақамли ва жисмоний спорт мусобақаларида ўз маҳоратини синовдан ўтказади. Ғолиб икки босқичдаги умумий балл ёрдамида аниқланади. Халқаро ҳамжамиятда этнофижиталнинг миллий маданият, спорт ва рақамли маконни умумий майдонга бирлаштириш концепциясига қизиқиш ортиб бормоқда.

Константин Балаганский, Этнофижитал ривожланиш академияси президенти /Россия/:

- Бу йилги «Келажак ўйинлари»да 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда, улар этнофижитал форматининг пайдо бўлишига қизиқиш билдиряпти. Африка давлатларидан келган делегация ушбу йўналишни ўрганяпти. Тадбирда асосан киберспорт ва фижитал ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди, улар миллий-маданий бойликларини дунёга намойиш этишдан манфаатдор.

Абдумалик Сарманов таржимаси